|
Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида 2009 – 2010 ўқув йили давомида амалга оширилган маънавий – маърифий ишлар ҳақида йиллик ҲИСОБОТ Институт маънавий-ахлоқий тарбия ишлари 2008-2009 ўқув йили давомида ОЎМТВнинг Намунавий иш режаси асосида институтда ишлаб чиқилган иш режасига ҳамда юқори ташкилотлардан келган топшириқ ва вазифаларни ижро этиш бўйича қуйидаги йўналишлар бўйича маънавий, маърифий ва тарбиявий ишлар амалга оширилди: 1. Маънавий-маърифий ишларни тизимли мувофиқлаштиришга доир ташкилий масалалар. - Институтимиз талабалари ва профессор-ўқитувчилари Мустақиллик байрами тантаналарида иштирок этиб, уни муносиб кутиб олдилар. Мустақиллик дарсларида юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда ёшлар олдида турган улкан вазифалар тўғрисида алоҳида эътибор қаратилди. - 3 сентябрда 1 - курс талабаларига институт фаолияти ҳақида масъул курс декани иштирокида таништирув ўтказилди. - 24 сентябрда Ўзбек миллий академик драмма театрида “Талабаликка бағишлов” ҳамда “Ўқитувчилар куни”га бағишланган кеча ташкил этилди. Тадбир якунида “Энг сулув келинчак” спектакли намойиш этилди. - Институт раҳбарияти томонидан талабалар ўртасида очиқ мулоқотлар жадвал асосида ўтказилиб борилди, аниқланган камчиликлар ҳамда муаммолар тегишли ходимлар томонидан ижобий ҳал этилди. - Талабаларни дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган илмий, ижодий ва касбий тўгараклар фаолияти маниторинги олиб борилди. - Кафедралар қошида ташкил этилган илмий ва касбий тўгараклар томонидан ўтказилган талабалар илмий жамияти конференциясида иштирок этиб соврондор ўринларни эгаллаган иқтидорли талабаларга совғалар улашилди. - Институт қошида ташкил этилган “Нишона”, “Юзма-юз”, “Меҳр-мурувват” клублари ҳамда спорт тўгаракларида мунтазам иштирок этаётган талабалар учун барча шарт – шароитлар яратиб берилди. - Институтда таҳсил олаётган барча босқич талабалари тиббий кўрикдан ўтказилиб, тиббий муолажага муҳтож бўлган талабалар институтга қарашли поликлирика томонидан ҳисобга олиниб тиббий ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилган. - “Оила ҳаловати” мавзусида 4 -5 курс талабалари билан учрашув мулоқот ўтказилди (январь). - Маънавий жасорат хақида мураббийлар билан 6-7 босқич талабалари билан суҳбат ўтказилди (февраль). - “Нигохларда кўркам либослар” мавзусида тадбир бўлиб ўтди (5 март). - “Баркамоллик мезонлари” мавзусида “Юзма юз клуби” билан талабалар орасида суҳбат бўлиб ўтди. - Институтда фаолият кўрсатаётган 39 та кафедра профессор-ўқитувчилари ўзлари истиқомат қилаётган манзилда жойлашган маҳаллаларда соғлом турмуш тарзига оид мавзуларда маърузалар, учрашувлар, давра суҳбатлари олиб бориб, бу ҳақидаги маълумотларни маънавият бўлимига топширдилар. - ОЎМТВнинг 15.09.2009 йил №87-02-1534 сонли “АРМ”да бадиий, ҳужжатли ва илмий оммабоп фильмлар видеотекасини ташкил этиш тўғрисидаги Модемномаси ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбеккино” миллий агентлиги ҳамда “Ўзбекфильм” киностудияси ҳамкорлигида яратилган қуйидаги фильмлар харид қилиниб, талабаларга ўқув йили давомида аудиторияларда ўрнатилган компьютер телетармоғи орқали намойиш этиб борилди: Тузоқ, Аросат, 18-квадрат, Эл суйган адиб-26 дақиқа, Муҳаммад Юсуф-26 дақиқа, Шавкат Рахмон-26 дақиқа, Табаррук адиб-26 дақиқа, Қалб соҳиби (Э Воҳидов-26 дақиқа), Абдулла Қаххор, Махмуджўжа Бехбудий, Буюк Сохибқирон, Фитрат 1-қисм, Мунавварқори Рашидов 2-қисм, Чўлпон, Имом ал-Бухорий 26-дақиқа, Қил устида, Фикр оламиннинг султони 26-дақиқа, Шарқ Дурдонаси, Хўжа Ахмад Яссавий 2-қисм, Матонат мактаби, Мирзо Улуғбек юлдузлар кашфиётчиси, Ҳалол ўғирлик 39-дақиқа, Маънавий юксалиш йўлида 26-дақиқа, Бунёдколик йўлида 26-дақиқа, Навоий Гулшани, Маорифдаги ислохотлар ўзаги, Тошкент-ислом маданият пойтахти 26-дақиқа, Ҳастимом мозий гавҳари, Наркотрафик, Муржурум арчаси 26-дақиқа, Зулмат салтанати 20-дақиқа, Ўлим сўқмоғи 1фильм. Огоҳликка даъват 30-дақиқа, Ўлим сўқмоғи 2фильм. Айбим нима? 15-дақиқа, Ўлим сўқмоғи 3фильм. Умр буюк иноят 30-дақиқа, Ахмад Ал – Фарғоний, Гиёҳвандлик муаммоси 52 дақиқа, Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда гиёҳвандлик ва гиёҳванд моддаларни тарқатишга қарши кураш дастури 52-дақиқа, ОИТС- аср вабоси 3-фильм, Бахмал қирларининг олтин бойлиги, Ўзбекистон рамзлари 26-дақиқа, Алло огоҳ бўлинг! Ўз.ТВ билан ҳамкорликда, Экрандаги олабўжи (Ўз.ТВ билан ҳамкорликда), Эҳтиёт бўлинг, мультфильм (Ўз.ТВ билан ҳамкорликда). 2. Шахснинг маънавий камолотини юксалтириш - 6 ноябрда “Ёшлар ҳаётида миллий қадриятлар” мавзусида ижтимоий кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан талабалар ўртасида давра суҳбати ташкил этилди. - 18 ноябрда “Юксак маънавият мезонлари” мавзусида маънавият бўлими, “Камолот”ЁИҲ т.б., Хотин-қизлар кенгаши иштирокида учрашув – мулоқот бўлиб ўтди. - Ғазалхонлик кечаси “Гулшанаро гулчехралар” мавзусида суҳбат бўлиб ўтди (январ). - Талабалар билан “Миллий меросимизни қадрлайлик” ҳамда 8 март Хотин – қизлар куни муносабати билан “Қўли гулдур шифокор қизларнинг” мавзусида кўргазмали фестивал бўлиб ўтди (18 февраль). - Талабаларни миллий – маънавий дунёқарашини ва ватанпарварлик фазилатларини юксалтириш борасида “Ўзбекистон тарихи давлат музейига”, “Ўзбекистон Давлат санъат музейи”, “Ватанга қасамёд” мажмуасига, “Шаҳидлар хиёбони”га ва бошқа тарихий қадамжоларга ҳамда шаҳарлар (Самарқанд) га ташрифи мунтазаам ташкил этилиб борилмоқда. - Ишқ ва хавас талқини” мавзусида мураббийлар билан суҳбат ўтказилди (февраль). Институт Илмий Кенгашида ва талабалар учун “Ахборот соатлари”да И.А.Каримов “Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир” Мамлакатимизда 2009 йилнинг асосий якунлари ва 2010 йилда Ўзбекистонни ижтимоий – иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси (29 январь 2010 йил)нинг асосий мазмун- моҳияти бўйича маъруза, давра суҳбатлари ўтказилди. (24 февраль) - Магистрлар ва 7 – курс талабаларининг битирув кечаси бўлиб ўтди. (14, 16 июнь) 3. Диний бағрикенглик маданиятини шакллантириш - 9 сентябрда институт маънавият ва маърифат бўлими, деканат аъзолари, ижтимоий-гуманитар кафедра профессор – ўқитувчилари, “Камолот”ЁИҲ б.т. етакчиси иштирокида талабалар билан “Миссионерлик ва прозилитизм ҳақида нималарни биласиз” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди. - “Диний оқимлар ва секталарнинг мақсад – мудаоллари” мавзусида талабалар билан семинар ўтказилди (15 январь). - Юнусобод тумани маънавият – маърифат бўлими, диний идора вакиллари томонидан “Оммавий ахборот воситаларида, хусусан интернет тармоғи орқали диний экстремистик мазмундаги маълумотларни тарқатиш ва унинг жамият ҳаётига таҳдиди” мавзусида 27 апрелда учрашув ўтказилди. - “Ислом ниқобидаги экстремизм ва ноисломий оқимларнинг ғоявий асослари” мавзусида Тошкент Ислом институти катта ўқитувчиси Яккасарой жомеъ масжиди имом хатиби Шарифов Зокир Султонович, Юнусобод тумани Камолиддин Ориф Ал-Бухорий жомеъ масжиди имом хатиби Юнусов Абдуқаҳҳор Рихсибаевич, Юнусобод маънавият ва маърифат бош мутахассиси Тошбоева Гавҳар Ҳамдамжоновналар билан талабалар ўртасида учрашув – мулоқот ўтказилди (27.04.2010й.). - “Ислом ниқобидаги экстремистик оқимларнинг ғоявий - салбий оқибатлари” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси масъул ходими Шоҳруҳ Раупович Абдурасулов иштирокида талабалар билан учрашув – мулоқот ўтказилди (8 июнь) 4. Сиёсий-ҳуқуқий билим ва маданиятни шакллантириш - “Оила ҳуқуқини биласизми” мавзусида 6-7 курсларда суҳбат ўтказилди (январь). - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-911-сонли “Одам савдосига қарши кураш самарадорлигини янада кучайтириш тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан “Инсон манфаати – олий қадрият” мавзусида маънавий – маърифий тадбир бўлиб ўтди (22 январь). - Талабалар турар жойида талабалар ўртасида “Хуқуқбузарлик, жиноятчиликни олдини олиш ҳамда одам савдосига қарши кураш” бўйича Юнусобод тумани прокурори ўринбосари А.С.Тоиров билан учрашув ўтказилди. - ОЎМТВнинг 9 феврал 2010 йил 2/4 Ҳайъат қароридаги талабалар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий тарбияси юзасидан чора- тадбирларни кучайтириш мақсадида институт Илмий кенгашида Юнусобод ТИИБ тергов бўлими катта терговчиси капитан К.В.Легай, Юнусобод ТИИБ тергов бўлими терговчиси лейтенант С.А.Ҳасанов томонидан ҳар ойда бир марта талабалар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказиб борилди. 5. Экологик билим ва маданиятни шакллантириш Тиббий биология ва генетика кафедрасида талабаларнинг экологик билим ва маданиятини шакллантириш бўйича тажрибали ходимлар томонидан интерактив усул воситасида қуйидаги мавзулар бўйича дарслар ўтказилди: 1. “Ўзбекистондаги экологик аҳвол ва уни яхшилаш йўллари”. Талабалар Республикамиздаги экологик ахвол ва уларни ҳал этиш зарурлигини билиб олдилар. Талабаларда сув-ҳаёт манбаи эканлиги, сувни тежаш ва ифлослантирмасликнинг аҳамияти тўғрисида билимлар ривожланди. Бу дарсларда талабаларда хозирги кунда долзарб бўлиб турган экологик хавфлар тўғрисида тасаввурлар шаклланди. Талабалар Республикамиздаги экологик аҳвол ва уларни хал этиш йўлларини билиб олдилар. 2. “Доривор гиёхларнинг тиббиёт ва халқ табобатидаги ахамияти” мавзу бўйича сухбат ўтказилди. - Маънавият ва экология соҳасидаги муайян билимлар хажмини тасаввур ва тушунчалар доирасини кенгайтириш сифатида интернетда ТошПТИ сайтида “Экология ва атроф-муҳит ва инсон экологияси ҳимояси” номли сахифа очилди http://tashpmi.uz/eko/. - Талабаларнинг экологик билим ва маданиятини юксалтириш мақсадида, тарғибот-ташқиқот қилиш учун "Жамоат саломатлиги ва соғликни сақлашни ташкил қилиш ва бошқариш" кафедраси қошида институт миқёсида фаолият кўрсатаётган "Экология ва саломатлик" тўгараги ташкил этилган. - Гистология, цитология, эмбриология профессори Э.О. Турсунов ва бошқа муаллифлар томонидан “Оила, маҳалла, экология (озодлик) ва саломатлик муаммолари” номли монография чоп этилди. Энг долзарб муаммо – оила, маҳалла экологиясига (озодалигига) ва шулар билан чамбарчас боғлиқ саломатлик масалалари ҳамда касалликларнинг олдини олишга бағишланган. - "Жамоат саломатлиги ва соғликни сақлашни ташкил қилиш ва бошқариш" кафедраси мудири, профессор Ш.Т. Искандарова, кафедра доценти В.Т. Саматова ва ассистент Д.Ш. Зиёвиддинова томонидан 2009 йилда “Атроф-муҳит гигиенаси” ўқув- услубий кўлланмаси чоп этилди. Ушбу ўқув-услубий қўлланманинг мақсади, педиатрия, тиббий-педагогика факультети талабаларида гигиеник фикрлашни шакллантириш, уларни бўлажак касбий фаолиятларида аҳоли, айниқса болалар ва ўсмирлар касалликларининг бирламчи профилактика масалаларига, ҳаёт тарзи, яшаш муҳити, меҳнат ва таълим-тарбия шароитларига бағишланган. - Шунингдек, Атроф мухит гигиенаси. Искандарова Ш.Т., Самадова В.Т., Зиевиддинова Д.Ш. ўзбек ва рус тилларида ўқув услубий қўлланмалар чоп этилди. - Талабаларнинг экологик билим ва маданиятини шакллантириш мақсадида, мураббийлар томонидан Ботаника боғига саёҳати ташкил этилди. 6. Соғлом турмуш тарзи ва жисмоний маданиятни шакллантириш - 15 октябрда “Репродуктив саломатликни шакллантириш”, “Ёш ота-оналарга”, “Мен она бўламан”, “Соғлом турмуш тарзи” каби мавзулардаги плакат ва буклетлар танлови ўтказилди. Танлов ғолиблари соғалар билан тақдирландилар. - 16 октябрда кафедралар ўртасида “Куз неъматлари саломатлик манбаи” мавзусида кузги неъматлардан тайёрланган кўргазма столлар танлови бўлиб ўтди. Танловда ғолиб кафедралар тақдирландилар. - ОЎМТВнинг 2010 йил 22 январдаги №38 Буйруғи 1 февралдан 1 мартигача “Ёшлар орасида наркотик моддаларни тарқалашига қарши кураш” ойлиги муносабати билан Психиатрия, наркалогия ва болалар психиатрияси кафедраси мутахассис профессор-ўқитувчилари ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси Гиёҳвандлик моддалари билан боғлиқ бўлган жиноят ишларини тергов қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари п/п-к С.Ж.Юсупов, ушбу бўлим катта терговчиси Ғ.М.Миралимов, “Пойтахт гиёҳвандликка қарши, гиёҳвандлик билан эмас, спорт билан машғул бўл” мавзусида талабалар билан учрашув – мулоқот ўтказилди. - Юнусобод ТИИБ Тергов бўлими катта терговчиси капитан Легай К.В, Юнусобод ТИИБ Тергов бўлими терговчиси лейтенант Ҳасанов С.А, Юнусобод ТИИБ Тергов бўлими терговчиси лейтенант Раимбаев Д.М. иштирокида талабалар билан “ОИТС ва унинг тиббий – хуқуқий асослари” мавзусида учрашув-мулоқот бўлиб ўтди (февраль) - Талабалар турар жойида “Гиёҳвандлик ва ОИТС аср балоси” мавзусида Психиатрия - наркология кафедраси профессор – ўқитувчилари томонидан учрашув – мулоқот ўтказилди. - Юнусобод тумани “Маънавият ва маърифат” бўлими билан ҳамкорлигида “Баркамол авлод йили” муносабати билан “Соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантириш – баркамол авлод пойдевори” мавзусида факультетлараро беллашув бўлиб ўтди. Ғолиблар совғалар билан тақдирланди. - Институт миқёсида Андижондаги “Универсиада – 2010” спорт мусобақаларига тайёргарлик бўйича финалга 3 – курс талабаси Тиляева Камила шахмат спорт тури бўйича қатнашишга тайёргарлик кўрди. - Апрель ойида “Талабалар баҳори спорт ҳафталиги” мусобақалари марафони, “Камолот”ЁИҲ б.т. томонидан “Камолот” кубоги учун факультетларнинг барча курс талабалари ўртасида футбол, волейбол, шахмат, шашка спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. - Юнусобод тумани ҳокимияти томонидан “Баркамол авлод йилига” бағишланиб, Олимпиада музейида умумий таълим, ўрта махсус ва олий ўқув юртлари ўртасида ташкил этилган спорт мусобақаларида институтимиз талабалари биринчиликни қўлга киритди. - 2010 йил 16 апрель ЎзР. ССВга қарашли муассасаларда хизмат қилаётган хотин-қизлар иштирокида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек номли маданият ва истирохат боғида ўтказилган шаҳар спартакиадасига Жамоат саломатлигини сақ. кафедраси Мухамедова Н.С. шашка спорт тури бўйича 2-ўринни ҳамда 5 та кафедра хотин-қизлари иштирокида арқон тортиш спорт тури бўйича 2-ўринни эгаллаб совриндор бўлишди. - “ОИТС ва турли хил касаликлардан огох бўлиш” мавзусида маърузалар ва видеофильмлар талабаларга намойиш этилди - “Талабалар бахори спорт хафталиги” мусобақалари марафонида институт талабалари фаол иштирок этдилар. - «Келажак овози» республика танловига иштирок этиш учун институтимиздан 23 та талаба ёшлар шаҳар босқичи танловига иштирок этдилар. - 8 май куни институтнинг кўп йиллик тажрибага эга бўлган олима аёллари билан талабалар турар жойида яшаётган талаба – қизлар билан “Оила ва унинг тиббий асослари” мавзусида учрашув мулоқот бўлиб ўтди. №1 – 2 талабалар турар жойида “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида ижтимоий – гуманитар фанлар кафедраси профессор – ўқитувчилари томонидан учрашув-мулоқот бўлиб ўтди. (26 феврал) 2010 йил “Баркамол авлод” йилига бағишлаб 25 – 27 февраль кунлари Юнусобод тумани олий ўқув юртлари, касб – ҳунар таълим академ лицей ва коллежлар ўртасида ўтказилган спортнинг стол тенниси тури бўйича талаба - қизимиз Ашурова Азиза фахрли 1 – ўринни эгаллади. Ушбу мусобақада ўғил болалар бўйича талабасиз Умаров Мардон фахрли 3 – ўринни эгаллади. - “Камолот”ЁИҲ б.т. томонидан “Камолот” кубоги учун 16 – 27 апрель кунларида факультетларнинг барча курс талабалари ўртасида футбол, волейбол, шахмат, шашка спорт турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. “Гиёҳванд моддаларни тарқалишига қарши курашиш ва унинг ижтимоий – салбий оқибатлари” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ходими Т.Т.Тожибоев, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Терроризмга қарши курашиш бошқармаси ходими А.Собиров, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази катта инспектори Х.П.Ирисметов, Тошкент шаҳар Наркология диспансери нарколог – шифокори В.Н.Задорожнаялар билан учрашув бўлиб ўтди. (14.05.2010) - Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, Тошкент Педиатрия тиббиёт институти ректори в/б., проф. А.И.Искандаров, Ўзбекистон Республикаси ХДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари, Тошкент шаҳар “Фаол аёллар”, қаноти раиси М.П.Аҳмадбекова, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, Ўзбекистон ХДП Юнусобод тумани Кенгаши раиси Н.А.Эшметова, Юнусобод туман прокурори ёрдамчиси Ф.А.Алтмишев, Юнусобод туман ИИБ Одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллаш билан боғлиқ жиноятлар ва аҳлоқ-одоб доирасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш гуруҳи капитани Ш.А.Раҳимов, Тошкент шаҳар Наркология диспансери нарколог – шифокори В.Н.Задорожная иштирокида 26 июнь “Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни” муносабати билан талабалар ўртасида учрашув-мулоқот ўтказилди. Мазкур тадбирни “Ўзбекистон” ва “Ёшлар” телеканалининг “Давр” кўрсатуви орқали намойиш этилади (21 июнь). 7. Мафкуравий иммунитет ва ғоявий курашчанликни шакллантириш - 6 октябрда институтнинг фаоллар залида “Ўзбеккино” миллий агентлиги ва “Ўзбекфильм” киностудияси ҳамкорлигида талабаларга “Таҳдид” кинофильми намойиш этилди. - 18 декабрда “Мафкуравий иммунитет ва ғоявий курашчанлик жамиятимиз барқарор тараққиёти гаровидир” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. - Республика Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази масъул ходими Х.А.Очилов, Ички ишлар вазирлиги вакили Ғ.С.Эшимбетов ҳамда “Иқтидор-маърифат” ижодий гуруҳи раҳбари Р.Жуманиёзов институтга ташриф буюриб талаба-ёшларнинг интеллектуал қобилиятини синаш ва рағбатлантириш мақсадида тайёрланган “Ғоямиз - ҳимоямиз” номли маънавий – маърифий тадбир ўтказдилар. (23 февраль) 8. Миллий байрамлар, тарихий саналар ва буюк аждодлар таваллудини нишонлаш - Институтимиз талабалари ва профессор-ўқитувчилари Мустақиллик байрами тантаналарида иштирок этиб, уни муносиб кутиб олдилар. - 4 декабрда “Конституция Ўзбекистон Республикасининг асосий қонуни” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. - “Ватан ҳимоячилар” ва Ўзбекистон Республика Қуролли Кучларининг 18-йиллигига бағишланган, тантанали тадбир бўлиб ўтди (январь). - Гулбаданбегим ва Сароймулкхоним хақидаги суҳбатлар (январь) - Алишер Навоий таваллудига 569 йил тўлиши ва Захириддин Мухаммад Бобурнинг таваллуднинг 527 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирида А.Навоий ижоди ҳақида тил ва адабиёт институти директори ўринбосари ф.ф.н. Р.Барокаев қатнашдилар (январь). - 8 март Хотин – қизлар куни муносабати билан “Қўли гулдур шифокор қизларнинг” мавзусида кўргазмали фестивал бўлиб ўтди (март). - Наврўз муносабати билан Фармакология кафедраси мураббийлари ташаббуси билан талабалар билан биргаликда баҳор таоми бўлган “Сумалак” ташкил этилди (март). - “Наврўз” байрами муносабати билан 27 - 28 март кунлари Талабалар турар жойида байрам дастурхони ёзилиб ош ва сумалак тортилди. - 9 май “Хотира қадрлаш” кунига бағишлаб “Устозлар хотираси мангу барҳаёт” шиори остида тиббий педагогика факультети собиқ декани Н.Т.Тоиров хотирасига бағишлаб талабалар ўртасида минифутбол мусобақаси ўтказилади. Шу билан бир қаторда спортнинг минифутбол ва валебол турлари бўйича профессор – ўқитувчилар ва ишчи ходимлари ўртасида ҳам хотира турнири ўтказилади. (27 апрель – 8 май 2010 йил) - “Меҳр ва мурувват клуби” аъзолари билан биргаликда “9 май Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан “Нуроний” қариялар пансионатида тадбир ўтказишди ва уларга совға – саломлар тарқатилди. (6 май куни) - “9 май Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан институт фахрийлари, нуронийлар учун байрам дастурхони ёзилди ва қимматбаҳо совғалар улашилди (7 май куни) - “1 – июнь Халқаро болаларни химоя қилиш” куни муносабати билан “Меҳр ва мурувват” клуби аъзолари совға саломлар билан 31 – Болалар уйига ташриф буюришди. (2.06.2010 й.) - “Хотин қизлар” қўмитаси раиси ва аъзолари раҳбарлигида “1 – июнь Ҳалқаро болаларни химоя қилиш” куни муносабати билан Паолимелит касалхонасига совға – саломлар билан ташриф буюришди. (4.06.2010 й.) 9. Профессор-ўқитувчиларнинг дунёқараши, маънавий-ахлоқий савиясини юксалтириш Институтда фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчиларнинг дунёқараши ва маънавий-ахлоқий савиясини юксалтириш мақсадида илмий амалий анжуманлар, маънавий-маърифий семинарлар ўтказилди. Маънавий – маърифий видеофильмлар дисклари ҳар бир кафедрага тарқатилди.
|