2-мавзу: Фан ва  унинг жамият тараққиётидаги ўрни.

Режа:

            

1. Фан тушунчаси. Фанларнинг классификацияси.

2. Амалий ва назарий фанлар, уларнинг тадқиқот усуллари.

3. Фан тараққиётининг кумулятив таснифи. Фанда дифференциация ва интеграция.

4. Ҳозирги замон фани тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари.

5. Фан – жамият тараққиётининг мухим омили.

 

Таянч тушунчалар.

 

Фан, табиий фанлар, ижтимоий – гуманитар фанлар, техникавий фанлар. Амалий ва назарий фанлар, дифференциация, интеграция, фан техника инқилоби, ижтимоий тараққиёт, глобал муаммолар.

 

 

1-масала. Фан дунё ҳақидаги билимлар тизими, ижтимоий онг шаклларидан бири. Фан инсони фаолиятини сохаси, маънавий маданиятни таркибий қисми булиб, унда табиат ва инсон (одам физиологияси ва бошқалар) ҳақида аниқ тушунча ва коидаларда ифодаланган билимлар, шу билимларни олишга каратилган усуллар, услубий воситалар ишлаб чикилади, уларни хакикатли эканлиги тажриба ва амалиётда исботланади.

Фан сохасида қўлга киритилаётган янги билимлар эса тухтовсиз ҳаёт ва техналогияга татбиқ қилинади.

Фан билиш, билим ва усуллар бирлигини ташкил килади. Ўз навбатида билим ва усул тушунчалар, қонунлар, ғоялар, назариялар аксиомалар ва тамойиллардан ташкил топган. Бу унсурлар моддий ва маънавий борлиқда амал қиладиган хоссаларни қонунлар ва алоқадорликларни инъикос этадилар.

Фанни бевосита мақсади – уни предметини ташкил қилган борлиқдаги ходисалар, жараёнлар ва қонунларни таснифлаш, тушунтириш ва башорат қилишдир.

Фан маълум интилишни мазмунини, мақсадини, илмий ва амалий вазифаларини бажарувчи тадқиқотчиларни ўз ичига олган ижтимоий тизим. Булар фаннинг ботиний белгиларини ифодалайди.

Уюшган мажмуа сифатида фан жамиятга, ижтимоий тизимга, ижтимоий кучларга хизмат килади, уларни буюртмаси фаннинг фаоллигини йуналтиради. Гап фан кулга киритган ютукларни у ёки бу сохага тадбик этиш ҳақида бораяпти. Фанни предметини объектив белгиласа, тадқиқот натижаларини куллаш, бундай куллашни ҳарактери, яъни кимга, қандай мақсадларга хизмат килиш буюртмачига, хомийга  боғлиқ. Бу хислат фанни зохирий томонини ифодалайди.

Фанни зохирий белгиларини бошка куринишлари хам бор.

Фан жамиятда пайдо булади, шаклланади, ундан турли хилдаги импульслар, мақсадни мулжалини илмий фаолиятини ташкил қилиш воситаларини олади, ижтимоий ишлаб чикариш сохасига айланади, моддий (технологик) ва маънавий кадриятлар яратади, ўзи илмий уюшма шаклида ривожланади. Мана шу хислатлари боис фан ижтимоий институт мақомини олади.

Демак, инсон маданиятининг шаклланиши жараёнида:

а) фан билиш (олам ҳақидаги билимлар тизими)

б) фан фаолияти (янги билимларни эгаллашдаги инсон фаолияти)

в) фан институти сифатида ифодаланади (жамият, давлатни ташкил килиш шаклидан бири).

Европада илмий билимлар тизими бундан икки минг беш юз йил олдин пайдо бўлди. Табиат хақидаги биринчи билимлар тизимининг яратилиши Фалес ( э.о. 625 -547), Пифагор (э.о. У 1 аср). Анаксимандр (э.о. 610 -547) каби файласуфларнинг номлари билан боғлиқ.. Биринчидан,   улар фактларни тартибга келтирдилар ва мантқий асосладилар, натижада табаит хақида билим тизими назарияси вудужга келди. Иккинчидан, дунёнинг моҳиятини, биринчи асосини тушунишга харакат қилдлар. Уларнинг илмга бундай қараш, муносабатлари Миср, Бобил, Маювон кохинларидан булганидек “муқаддас”, “илоҳий” деб қаттиқ “сир” тутилмасдан балки, дунёвий одамлар, реал шахслар амалга оширдилар ва кейинги авлодга қолдирдилар. Танланган одамларгагина эмас, бу билимларни ҳамма истовчиларга  ўргатдилар. Натижада қадимги Юнонлар ўз даврига монанд ажойиб математик назария туздилар, космик тизимни майдонга ташладилар, физика, биология, социология, психология, медицина, астраномия ва бошқа фанлар учун назарий замин яратдилар.

Платон академиясида, Аристотель лицейларида, Пифагор мактабларида бу фанлар илмий предмет сифатида ўқитилди, илмий изланишлар олиб борилди.

Аристотель бутун фанларда асос солиш билан бирга барча фанларнинг мантиғини яратди, илмий билиш, яъни рационал фикрлашнинг  “қуроли” , (“органон”) ни кўрсатди. У илмий билимларни тасниф (классификация) қилди. Фалсафанинг назарий ва амалийга ажратиб, умумий фалсафага конкрет фанларнинг фарқини курсатиб берди.

Бугунги кунда Европадаги фан энг юксак ва замонавий деб қаралади. Фаннинг бу даражада шаклланиши XVI-XVII аср мутафаккирларининг юксак маҳорати билан изоҳланади. Бу давр мутафаккирлари – Галилей ва Кеплер, Бэкон ва Декарт, Гюйгенс ва Нютонларнинг хизматлари беқиёсдир, “илмий инқилоб”, деб аталувчи фикрнинг шаклланиши уларнинг номлари билан бевосита боғлиқ.

Ҳозирги кунда фан энг ишончли сохага айланиб бормокда. «Фан» деб тан олинадиган сохага одамлар ишонади. Чунки, фан ишонарли фактларга эксперимент ва тажрибаларга асосланади ва рад этиб булмайдиган далилларга эга булади, унинг ютуклари ҳаётга тадбик этиб борилади.

Фаннинг вазифаси хакикатни холислик билан очиб боришдир.

Бирок, фанга ухшаган, лекин шошилиб чикарилган хама хулосалар хам фан макомини олавермайди.

Фан эмаслик шундан номоён буладики, унда фан фактларига ва ҳозирги замон Фани қонунларига мос килмайди, илмий манзарасини ифода этади.

Илмий билишнинг бошлангич нуктаси ноилмий билим илгарирок пайдо булган.

Масалан, астралогия – астраномиядан, алкимё – кимёдан кадимийрокдир.

Ҳар кандай билимнинг асоси – кундалик билимлардир. Кундалик билим хакикитни кандай килсада, уни номунтазам ва исботсиз амалга оширади.

Ноилмий билимнинг куйидаги шакллари эътироф этилади.

1. Таркок тизимли билим – қонунлар Билан изохланмайди ва фармаллаштирилмайди, мавжуд дунёнинг илмий манзарасига карама – қарши туради.

2. Фангача булган илм – (илмий билимларнинг прототипи) – уни келтириб чикарувчи базаси омили ва асоси.

3. Параилмий билимлар  (мавжуд стандартларга мос келмаслик)- параилмий (пара юнонча - ёнида) билим ўзига тарихий фенаметлар ҳақидаги таълимотлар ва мулохазаларни илмийлик мезонлари нуктаи назаридан асосли тушунтира олмайдиган билимни ифодалайди.

4. Ёлгон илм – (турли акидалардан онгли равишда фойдаланиш). Ёлгон илм зурма –зураки утказиладиган, буйрукка асосланган хулоса ва мулохазаларда намоён булиб, у оркали ривожланади.

5. Квазиилмий билим – (зуравонлик ва мажбур килиш методларига асосланиб ўзига хамкор излайди). У катъий мафкуравий тартиб жорий килинган ва уни танкид килиб булмайдиган, тизимлашган фан шароитида шаклланади.

6. Антийилмий билим – (хакикат ҳақидаги тасаввурларни онгли бўзиш ва утопизмдир). «Анти» сўзи тадқиқотнинг усули ва передмети фанга мутлоко Қарши эканлигини англатади. Антиилмга эхтиёж бевосита зурлик асосида ушлаб турилган нисбий ижтимоий бекарозлик даврида зурайиб, унга «барча кафилликларга» даъво сифатида каратилади. У маълум даражада асосиз булсада, бундай шароитда ундан кутилиш мумкин эмас.

7. Псевдоилмий билим – анъанавий назариятларни таргиб килувчилар. Масалан, корадам, кадимги астроновтлар. Псеадоилм учун сир ва топишмокларни танлаш шунингдек, далилларни мохирона кайта ишлаш, мавзуларнинг шов – шувлиги ҳарактерлидир.

Ноилмий билимнинг 3 тури бор.

1. Паранормалилм – ўзида кундалик ходисалар оркасига бекинадиган табиат ва психик кучлар, сирлари, муносабатлари ҳақидаги таълимотини мужассамлаштиради. (куринишлари: экстрасесон, телепотия, фолбинлик, психокинез).

2. Псевдоилм – (К. Поппернинг фикрича псевдоилмда «тасодифан хакикатга эришиш мумкин»).

3. Девиант илм – (станлартлардан чекиниш) тадқиқотнинг бошка методи ва объектларни  танлаш.

Фан тарихида астраномия билан астралогия азалдан ўзаро курашиб келган. Астралогия инсоният тарихида факат салбий роль уйнаган, деган хулоса чикармаслик лозим. Чунки бу фан кишиларнинг мифологик дунёкараши негизида вужудга келган хамда табиатшунослик фанлари тараккиётининг дастлабки боскичларида ернинг куёш атрофида йиллик айланиш жараёнининг ёгингарчилик, киргокчилик, сув тошкилари каби табиат ходиисаларига таъсирини олдиндан башорат килишда кулланган. (маласалан, кадимги Юнонистоннинг Дальфа шахрида шундай башоратлари билан шухрат козонган когинлар кавми булган). Шубхасиз уша замонда астралогия хали табаитшуносликдан ажратилмаган эди. Унинг ғайриилмий киёфаси инсоннинг феъл – атвори ва такдирини башорат кила бошлаган даврлардан бошлаб яккол намоён булади.

Мелоддан олдинги 370 йилдаёқ Юнон юлдўзларининг жойлашувига Евдокс «Бирор бир кимсанг тугулган куни ёки юлдўзларнинг жойлашувига асосан кишиларнинг феъл –атвори, ҳаёт ива такдири ҳақида килган халдейлар (кохин, авсунгарлар –Б.З.) башоратига эси бор одам ишонмаслиги лозим» деб таъкидлаган.

Аммо уша замонларда астрологик қарашлар астрамоник таълимотлар доирасида ривожланган. Антик даврнинг машхур астраноми Плотомейнинг бугунги кунгача астрология буйича асосий дарслик сифатида кулланиб келаётган «Тетробиблос» асарининг муаллифи экани куп нарсани  ойдинлаштиради.

Урта асрларда хатто уйгониш даврида астрологиянинг таъсири кучли  булган умтоз механика асосчилари Иоханн Кеплер (1571 - 1630) ва Галилео Галилейнинг (1564 - 1642) хам астрология Билан шугуллангани ҳақида илмий адабиётда маълумотлар бор. Кеплернинг тан олишича, у ҳақида хакикатдан хам хукмдорларга юлдўзлар тавкимини тўзиб берган экан. Лекин унинг ўзи бу фаолиятга кандай бахо берганига эътибор килинг: «у (яъни астрология) астраномиянинг угай фарзанди: астралогия булмаганида онанинг ахволи не кечарди? Унинг манфаати учун фарзанд сафсата  сотиш ва алдамчилик килишга мажбур. У шу йул билан пул топмаганида она аллакачон очликдан нобут буларди. Математикларнинг моянаси  хеч нарсага арзимаган кеийн кун кечириш учун яна кандай йул тутиш мумкин?»

 Демак Кеплернинг астралогияга муносабати, умуман олганда, салбий булсада, бу соха табиатшунослик фанлари ривожининг (жумладан, астраномиянинг) дастлабки боскичларидан ижобий роль уйнаганини эътироф этган, айрим олимлар сингари тахорадаги сув Билан бирга чакалокни хам улоктириб юбормасликни маслахат берган.

Кеплернинг бундай ёндашуви италиялик аллома Г. Галилейнинг кескин танкидига учраган. Чунки Галилей Коперникни буюк табиатшунос сифатида юксак кадирлагани холда, унинг Дунё карашидаги гайри табиий унсурлар хамда мистикага мойилликни хазм кила олмаган.

Ҳозирги кунда хам ноилмийлик ўзига хос куринишда намоён булмокда. Россия Фанлар академияси хакикий аъзоси тополог олим А. Фоменктнинг илмий жихатдан аллакочон асослаб берилган тарихий вокеа – ходисаларнинг тадрижий тараккиёти хамда неча асрлик астраномик кўзатувлар натижаларини сохталаштириш асосида курилган. «Янги хронология» концепцияси мисол булад олади. У аник даврнинг буюк астраноми Клавдий Атоломейнинг  «Алмагест» асаридаги айрим ноаникликларга таяниб, акл бовар  килмайдиган хулосаларга келади. Жумладан, унинг таъкидлашича, инсониятнинг хакикий тарихи XI-XII асрларда бошланган, аник давр вокеа – ходисалари эса урта асрлар тарихининг хаёлий акси эмиш! А. Фоменко анна шундай гайриилмий карашлар негизида ўз хохишига караб ўзгартиради. Масалан, унинг назарида Исо пайгамбар 1054 йилда таваллуд топган ва у аслида Рим папаси Гильдебранд (Григорий Еттинчи) билан бир одам, кадимий Бобил эса Италия худудий жойлашган экан. Олимнинг хаёлоти махсули сифатида бир карашда беозор куринган бу канцепция мохияттан гайриилмий ва гайиинсонийдир. Чунки, у инсониятнинг неча минг йиллик тарихи, дин, маданият, фан асосларига зарба беради, хакикий тарихий жараёнларни хаёлий, уйдурмаларга айлантиради. Агар фандаги бу «кашфиёт» ни эътироф этадиган булсак, дунёда Россиядан кадимийрок давлат йук хамда Шумер, бобил, Хинд, Хитой, Юнон, Эрон ва Турон тамаддунлари  яратган маданиятни хаёлот маъсули дия тан олишга мажбур буламиз.

Америка файласуфи Томас  Кун фикрича фаннинг ривожланиши учун илмий жамоатчилик фаолияти муим ахамиятга эга. Фаннинг ривожланиши учун мантикий нормалар,  методология эмас, балки, парадигмалар ахамиятли деб курсатади.

Парадигма – (намуна) – илмий тамоатчилик томонидан қабул килинган, илмий анъаналарни давом эттиришни таъминлайдиган иш, онг, кадриятлар, техник воситалар йигиндисидан иборат.

Парадигма ўзининг мазмуни жихатидан назария ва илмий текшириш  дастуридан кенг ва чукурдир. Агар у ёки бу парадигма якка ягона хукумрон булса, мавжуд назарияга асосланган нормал фан мавжудлигидан дарак беради. 

Фан турли билим тармоқларидан ташкил топган тизимдир. Энг йирик билим тармоқлари қуйидагилардир:

Табиатшунослик фанлар;

Техник фанлар;

Ижтимоий фанлар;

Гуманитар фанлар.

Булар билимни тармоқлари. Амалиётга, табиат ва инсонга таъсир кўрсатиш, ўзгартириш жиҳатидан яқин турган, функционал фанлар гуруҳи ҳам бор:

- Қишлоқ ҳўжалик фанлари;

- Тиббий фанлар;

- Ҳарбий фанлар;

Предметли соҳасига кўра, табиий фанлар физика, кимё, биология, геология ва, албатта, қатор хусусий соҳалар (фанлар) га бўлинади. Механика, электро динамека, молекуляр физика, органик киме, аналитик киме, орнитология, физиология, биогеохимия, экалогия. Табиий фан объектлари аксарият холларда моддийдир. Моддий объектлар нарса ва майдондан иборат. Майдон хажмга эга бўлмасада, лекин макон ва замон улчовига эга.

Табиатшунослик ўзининг турли бўлимларида сунъий, моддий нарсаларни яратади:

-элементларнинг ядро – физикавий асосларининг синтези, кимёвий нарсаларнинг синтези, ген инженерияси ва бошқалар ёрдамида биотизимларни яратади, айни пайтда улардан жамият манфатини кўзлаб, табиатни ўзгартиришга қаратилган амалий мақсадда эмас, балки, маънавий мақсадларини рўёбга чиқариш учун фойдаланиш мумкин.

Техника фанларида энг аввало, инсон ва жамиятнинг табиатни ўзгартиришга қаратилган сунъий, моддий неъматларни яратишдаги илмий фаолиятини тушунамиз.

 Фанни тасниф, классификация этиш билан қадимдан шуғулланиб келишган. Аристотель, Ибн Сино, Абдуллоҳ Хоразмий ва бошқалар ҳар хил тамойил бўйича фан классификациясини таърифлашган. Уларнинг ҳар бирига хос ижобий томонлари бор. Лекин, классик назарий фан XVII асрдан, Ньютондан бошланиб, олдин механика, ундан кейин физика, сунгра кимё ва ниҳоят биология назарий фан сифатида шаклланди.

Фан сохаларини аниқ фанлар ва ижтимоий фанларга булиниши мантиқан нотўғри ва келажаксиздай туюлади. Уларни сабабият ва натижавий фанларга булиш мақсадга мувофикдир. Кишилик жамиятининг дастлабки даврларида пайдо бўлган фанлар сабабий фанлар, кейинроқ пайдо бўлган фан сохалари эса натижавий фанлардир.

Сабабий фанларнинг энг улуғи математикадир, зеро, усиз онг мавжуд эмас. Мусика, шеърият, тасвирий санъат ҳам математика сингари сабабий фанлар қаторида туради. Жамики сабабий ва натижавий фанларнинг йиғиндиси тарихдир, зеро, у инсониятнинг  ибтидойи жамоаларидан бугунги кунгача булган шаклланиши жараёнини, тараққиётини акс эттиради.

Математика – алоҳида, ўрта умумфан. У барча фанларга даҳлдордир. Қаердаги физикада, биологияда, эканомикада ва бошқа соҳаларда миқдорлар, текисликдаги ва фазодаги шакллар хақида гап кетс – ўша математикдир. Шунинг учун математика ҳам қадимги замонлардан бошланган.

Математик тушунчалар, усуллар, назарий фикрлар қадимги Ҳиндистонда, Хитойда, Юнонистонда, Ўрта Осиёда анча ривожланган. Айниқса, Эвклет томонидан кашф этилган геометрия ва ал – Хоразмий томонидан кашф этилган алгебра назарий ва амалиё математиканинг юқори даражада ривожланганлигидан далолат беради. Лекин, математика ривожининг тарихида олий математиканинг кашф этилиши бу тарихда алоҳида, муҳим ахамиятга эгадир. Чексиз кичик миқдорлар хисоби, яъни дифференциал ва интеграл хисоби деб аталувчи бу олий математика Лейбниц ва Нютон томонидан кашф этилган. Энди ўзгармас ва ўзгарувчан миқдорлар. Чеклилик ва чексизлик хақидаги тасаввурлар чуқур фалсафий моҳият касб эта бошладики, бу соҳа ҳам ўша XVII асрдан бошланди.

Ижтимоий – гуманитар фанларга келсак, улар, яъни жамият тарихи ҳақидаги фан адабиётшунослик, иқтисод ҳақидаги илм, санъатшунослик, ҳуқуқшунослик фанларини ҳар хил мамлакатларда ва ҳар хил вақтда ҳар бўлганидан, яъни ривожланаётган бир қолибга тушмаганлигидан физикадаги классик давр ва ҳозирги замон даври сифатида қараб чиқолмаймиз. Шу билан бирга, биз мустақиллик давримизнинг ижтимоий – гуманитар фанларига алоҳида эътибор берамиз.

Фалсафа фани алоҳида. Аввало, ҳамма фанлардаги умумийлик, умумий  қонун – қоидалар, умумий билиш методалри, умумий мулоҳазалар – буларнинг ҳаммаси фалсафачиликдир. Фалсафа категориялари барча фанларга даҳлдордир. Шу билан бирга, фалсафа – бу дунёқарашдир. Материализм ва идеализм, рационализм – иррационализм, монизм ва дуализм, экзистенциализм ва прагматим ва ҳокозолар, яъни дунёга, оламга қарашнинг бир хил булмасдан ҳар бир шахс ўз хохиши ва қизиқиш билан ўз тамойилга эга бўлиши, асосан субъективизмга боғлиқ холда хал қилинади. Лекин, бу дунёқарашлар объективизмга қанча яқин бўлса шунча илмийроқ бўлади.

Одамни табиат яратган, табиат ҳақидаги фанни одам яратган. Одам эса биосоциал мавжудод, жамиятнинг бир аъзоси булганидан, у ўзи ва жамият ҳақида ижтимоий фанларни бунёд этади. Одам анатомияси, физиалогияси, фанлардан ташкари, психология, тарих, иктисодиёт, этика, эстетика, маданиятшунослик фанлари яратади. Одамни одам килган унинг моддий воситалари эмас, асосан унинг маънавий мазмунидир. Мана шу мазмун таркибига фан ҳам киради.

2-масала. Фанларни амалий ва назарий қисмларга бўлиш қадимги давр фалсафасида алоҳида кўзга ташланади. Аристотель назарий фанлар деганда фалсафа, математика, физикани тушунган.

Фан соҳаларидаги илмий тадқиқотлар иккига ажралади.

1. Фундаментал тадқиқотлар

2. Амалий тадқиқотлар.

Табиат, жамият тафаккурга хос фанларни билиб олиш фундаментал тадқиқотларнинг, бу тадқиқот натижаларини билим ортириш ва ижтимоий амалий муаммоларни хал килиш учун куллаш, амалий тадқиқотларнинг вазифасидир

Эмперик тадқиқот методлари:

1. Кўзатиш.

2. Эксперимент.

3. Таккослаш.

4. Тавсифлаш.

5. Улчаш.

Назарий билиш методлари:

1. Формаллаштириш.

2. аксиоматик метод

3. Гипотетик – дедуктив метод.

4. Мавхумдан конкретликка юксалиш.

3-масала. Фаннинг ривожланиши жараёнида уни тушунтиришнинг ўзига хос концепциялари шаклланган шулардан бири кумулятив концепцияси

Кумулятив тасвири қуйидагилар билан изохланади.

1. Фандаги ҳар бир янги қадам фақат олдинги ютуқларга таянган холда булиши мумкин.

2. Янги билим эски билимларнинг мукаллашган туликрок ва вникрок шакли булиб, хакикатни янада аникрок акс эттиради.

3. Утмишдаги фан тараккиёти, Янги фан учун замин тайёрлайди.

4. Утмишдаги билимларнинг факат ҳозирги давр илмий назарияларига мос келувчи элементларгина ахамиятлидир.

Кумулятив  модел  билишни мутасил тулдириб борувчи хамда хакикатнинг унверсал  ва абстрак идеалига ўзлуксиз якинлашувчи жараёндир.

Кумулятив моделнинг ривожланиши табиатшунослик эмас, балки, бундан аввало фанда билвосита куринган билимлар катламининг, фан ривожланишининг бевосита объектига айланишига олиб келади. Бундан кейинги илмий тадқиқот аввалги фан яратган ва ишончи мерос сифатида идрок этиладиган материалларда амалга оширилади. Янги муаммолар эски муаммоларни ечимларидан келиб чикади, фанларнинг сони купайиб борган сари яхлит тузулиш парчалана бошлаган.

XV-XVII асрларда илмий билиш тараккиётидаги икки глобал инкилоб дунёни антик давр ва ўрта асрлардаги англашдан фарқ қилувчи мутлақо янгича ёндашув хамда фан тарихини билимнинг алохида тизими, ўзига хос маънавий феномен, ижтимоий институтлардан иборат бир бутунлик сифатида тушуниш билан классик фан тараккиёти бошланди. Бу шароитда фалсафани алохида билим сохаси сифатида ажралишига олиб келувчи (буюк дифференция) экспериментал математик табиатшунослик пайдо булади.

Классик фаннинг пайдо булишига замин тайёрлаган олимлардан бири Николай Кузанский (1401- 1464) булиб, унинг гоялари кейинчалик Жорнадо Бруно, Галилей, Иоганн Кеплер ижодига ижобий таъсир килди.     

Ўзининг оламга нисбатан фалсафий карашларида Николай Кузанский ҳар кандай бошлангич нуктанинг нисбийлиги ҳақидаги тезисга биноан яккалик ва чексизлик, максимум ва минимум каби карама – қаршиликлар мос келишининг методологик тамойилларини илгари суради. Бунда у инсоннинг ҳар кандай билим антик даврдагидек факат тажрибага эмас, балки тахминий ҳарактерга эга эканлиги ҳақидаги хулосага келади. Шунинг учун Н. Кўзанский таж рибага асосланган фанни исботлашга асосланган фан билан тенглаштиради.

Астраномияда зиддиятларнинг мос келиши тамойилини куллар экан Николай Кузанскийнинг оламнинг маркази ер эмас, балки куёш ва ой каби осмон жисмларидир, деган тахминий фикри, кейинчалик Коперникнинг астраномия сохасидаги бурулишига асос булди.

Польшалик астраном Н. Коперникнинг астраномиядаги кашфиёти фан ва фалсафа тараккиётига ва уларнинг бир биридан ажралишига улкан хисса кушди. Ўзининг « Осмон жсмларининг айланиши тугрисидаги» асарида, постулат сифатида барча осмон жисмлари Куёш атрофида доира орбитада айланувчи сферадир, деб таъкидлайди.

Джордано Бруно (1548-1600) ҳаракатсиз ва ягона Оламнинг  чексизлиги гоясини илгари сурди у олам маконда ҳаракатланмайди, ундан ташкарида утиш мумикн булган хеч нарса йук, шунинг учун у барча нарсанинг ўзидир. Олам пайдо булмайди ва юколмайди, кичраймайди ва катталашмайди. «Демак, Оламда  Худога хос булган хусусиятлар мавжуд», деб хисоблайди. Шунинг учун булса керак, черков пантеизмга хавфли таълимот сиифатида караган, чунки у трансцендентал Худони четлаштиришга ва унинг имманентлашишига олиб келган. Кўзанскийнинг ўзи бундай хулосаларга келмаган булса-да, Бруно гоялари учун ката замин тайёрлаган.

1540 йилдан 1650 йилганча булган давр урганилаётган ходисаларга амалий (экспериментал) ёндашув давридир. Гарвейлнинг кон айланишини кашф килиши (1628), Гильбертнинг магнит хоссаларини аниклаши (1600), техника тараккиёти, телескоп ва микроскопнинг яратилиши хамда кулланилиши, Галилейнинг гелеоцентризм гояси ва идеаллаштириш тамойилларини тасдикланиши шулар жумласидандир.

Инглиз файласуфи ва фан асосчиларидан бири  Франсес Бэкон XV-XVII асрларда фандаги «Буюк дифференция» ни биринчилардан булиб аниклади. Бошқача қилиб айтганда, билим илгари ягона булган (уни фалсафа ёки маънавий юксалиш деб хам аташ мумкин) ва ҳозирги замон атамашунослигидаги дастлабки фан – иктисодий ваш у каби бошка сабабларга кура объектив равишда иккита ката (ўзаро боғлиқ булса-да )  мустакил булак – фалсафа ва фанга булинади.

Шунинг кура «Фалсафа», ва «Фан» атамалари унинг таълимотида синоним эмасдир.

Француз файласуфи ва математиги Р. Декарт ўз ижодида Янги рационал фан ва маданиятни яратишга ҳаракат килди.

Исаак Нютон (1643-1727) яратган илмий дастурини «экспирементал фалсафа», деб атайди. Унга кура, табиатни урганиш тажрибага таяниши, ундан кейин «тамойиллар методи» ёрдамида умумлаштирилиши лозим, унинг мазмуни куйидагича: кўзатиш ва экспирементлар утказиб, индукция ёрдамида ташки олам алокаларини аниклаш, тамойиллари урганувчи жараёнларни бошкарувчи фундаментал қонуниятларини аниклаш, уларни математик кайта ишлаш ва бу асосда фундаментал тамойилларни дедуктив изохлаш йули Билан бир бутун назарий билимлар тизимини яратишдир.

Табиат ходисаларини табиий илмий тушунишда дунёнинг илмий манзараси ижобий рол уйнайди. XV асрдаги деярли барча буюк олимлар – Галилей, Нютон, Гейбниц, Декартлар анна шундай тасаввуфга эга булганлар. Дунёнинг бир бутун манзарасини яратиш гояси улар ижодига хосдир. Олимлар нафакат маълум тажрибаларни, балки тажриба оркали олинган  билимларнинг мавжуд Дуне манзарасидаги ўзгаришларни эътиборга олган холда, унга мос келувчи нотурфалсафий тизимни яратганлар. Бу даврда фундаментал илмий хулосаларга мурожат килмасдан туриб, хусусия физикавий ходисаларга тулик изох бериш мумкин эмас эди. Айнан шу нуктаи назардан  назарий  табиатшунослик ва энг аввало, физика шаклллана бошлади.

XVII аср охирида ва XIX аср бошларида илмий билимлардан ишлаб чикаришда фойдаланиш анъанаси шаклланади. Фанларнинг ривожланган тизимида механиканинг хам фундаментал, хам илмий билимлар катлами шаклланди.

Айни шу даврда ижтимоий-гуманитар фанлар хам ривожланди. Масалан, иктисодиёт назарияси яратилиб, унинг асосида Г. Зиммель (1858-1918) шу номли асарида пул фалсафасини шакллантирди. Ижтимоий – гуманитар фанларнинг  пайдо булиши табиат, жамият ва инсон рухи каби дунёнинг барча асосий сохаларини эгалланган фанларнинг бир предмет тизими сифатида шаклланишига бархам берди.   

XIX аср охири ва ХХ аср бошларида дунёнинг илмий манзараси яратилган, энди унинг кандайдир майда деталларини аниклаш вазифасигина колган, деб хисобланар эди. Бирок Янги кашфиётлар тизими бу янглиш фикр эканлигини исботлади.

ХХ асрнинг бошларида фанларда дифференциалашувига қарама – қарши жараён интеграллашув хам юзага чикди ва тобора кучайиб борди.

  Немис социологи, тарихчи, иктисодчи, Маркс Вебер (1864-1920) табиий ва ижтимоий фанлар орасидаги кескин фарк йуклигини, уларнинг бирлиги хамда умумий хусусиятлари мавжудлигини эътироф килади.

Вебер учун ижтимоий билишнинг предмети маданий маъноли индивидуал вокеликдир. Ижтимоий фанлар унинг конкрет-тарихий, генетик мохиятини урганишда нафакат бугун, балки нима учун бундай булганини тушунишга ҳаракат килади. Бу фанларда индивидуал, якка маданий мохиятли, қонуниятли такрорланувчи сабабий богланишлар аникланади. Уларда тадқиқотнинг сифатий жихати сон жихатидан устувор булиб, индивидуал ходисалар тушунтириладиган эхтимолли қонунлар жорий килинади. Ижтимоий фанларнинг мақсади ҳаётий ходисаларнинг маданий ахамиятини билишдир. Олимнинг кадриятлар тизими регулятив ҳарактерга эга.      

Вебер таълимоти билан постноклассик фан тараққиёти хусусиятларидан бири- табиий ва гуманитар фанларнинг якинлашуви жараёни бошланди.

ХХ асрнинг 70 йилларида постноклассик фан ривожланди. Бунда билимларни сақлаш ва қабул қилишдаги инқилоб қатор илмий масала ва билимлардан комплекс фойдаланмасдан, тадқиқ қилинувчи тизимларда инсоннинг роли ва ўрни ҳисобга олинмасдан ҳал қилиб бўлмаслигига амин бўлинди.

Постноклассик фанда бир бутунлик парадигмаси тан олинади, олам, биосфера, неоосфера, жамият, инсонлар ягона яхлит тизимни ташкил қилади. Бу яхлитликнинг намоён бўлишида  инсоннинг ўрганилаётган объектдан ташқарида эмас, балки, унинг ичида яхлитликнинг бир қисми бўлиб кўриниши ётади ва бундай ёндашувнинг оқибати сифатида табиий ҳамда ижтимоий фанларнинг яқинлашувини кўрамиз, бунда ҳозирги замон табиатшунослигининг ғоялари, тамойиллари гуманитар фанларга кенг қамровли тадбиқ этилади. Фан томонидан ўз–ўзидан ривожланувчи тизимлар эгалланиши табиатшунослик ва ижтимоий билим ўртасидаги катта тўсиқни бартараф қилади. Бундай яқинлашувнинг маркази эса инсондир.

4-масала. Жамиятни тараққиётида маънавий камолот, олам ва инсон ҳақида чуқур билимларга эга бўлиш, бу билимларни ҳаётни яхшилаш ишларига тадбиқ қилиш муҳим ўринни эгаллайди. Фанни роли айниқса жамиятни информацион жамият босқичига ўтишда ошиб кетди. Экалогик муаммоларни хал қилиш, ижтимоий жараёнларни бошқариш, ҳозирги замон техналогиясини тараққий эттириш кўп жиҳатдан фанга боғлиқ бўлиб қолди.

Математика ва физикада ХХ асрда ҳам катта ютуқлар қўлга киритилди, техника  фанларида радиотехника, электротехника каби соҳалар пайдо бўлди. Фан ва техниканинг янада ривожланишига таъсири борга сари ортиб бораётган информатика (кибернетика), синергетика вужудга келди. Физика ва кимё фанларидаги муваффақиятлар хужайралардаги биологик жараёнларни янада чуқурроқ ўрганишга имкон берди, бу ҳол қишлоқ хўжалиги ва тиббиёт фанларининг ривожланишига олиб келди. Фаннинг ишлаб чиқариш билан яқин ҳамкорлик юз бериб, унинг ижтимоий ҳаёт билан алоқалари мустаҳкамлана бошлади. Ҳозирги фанлар фан техника ривожининг муҳим таркибий қисмига айланди.

Ҳозирги техника тараққиёт илмий билишларни амалий тадбиқи сифатида амалга ошмоқда. Фанга асосланган мураккаб техналогиялар куп босқичли жараён ва ниҳоятда кўп параметрли тизим бўлиб, уларни бошқариш учун инсонни ёрдамчиси бўлган интеллектуал механизмларга эҳтиёж кучайди.

Фанга асосланган мураккаб техналогиялар ҳозирги замон фан – техник тараққиётни бош таркибий қисми бўлмоқда.

Алоҳида – алоҳида техник қурилмалар эмас, балки ижтимоий, маданий, интелектуал ва техник параметрларни ўзида мужассамлантирган техналогиялар фан – техник тараққиётини бош оқимини белгилаб бермоқда. Бу эса бошқариш ва назорат функцияларини олдинги ўринга чиқарди. Бунга ижтимойи бошқариш ва назоратни мураккаблашиши қўшилди.

Ижтимоий ва техналогик жараёнларни тезлашиши америкалик профессор Д. Бенигер таъкидлаган назорат инқилоби вужудга келди. Назорат ва техналогик инқилоб комьпютер инқилобини омили бўлди.

5- масала. Ҳозирги даврда фан ва жамият тараққиётиниолға силжитувчи куч ва восита бўлиб қолаётганлигини кузатиш мумкин. Халқ ва миллат дунёқарашини шакллантириш, таълим – тарбия, ахлоқ нормаларини вужудга келтириш, маънавий баркамол инсонни тарбиялашда фан алоҳида ўрин тутмоқда. Истиқлл шароитида тарих, филология, иқтисод, фалсафа ва умуман барча фанларимиз янги мазмун топди.

Мустақиллик шароитида Ўзбекистонда фаннинг ривожига катта ижобий таъсир кўрсатди. Аввало, фанимиз структураси кескин ўзгарди, маънавий фанлар хисобланувчи тасаввуф илми тикланди, ҳадис билимларига йўл очилди, бинобарин, зиёлиларимиз, талабаларнинг руҳий дунёси анча бойиди, янги ўқув юртлари, унверситетлар ташкил қилинди; илм аҳли элдаги олимлар Билан мустаҳкам ижодий алоқалар ўрнатди. Ьунинг натижасида тиббиёт ва техника – техналогия ҳақидаги фанларимиз ҳам жаҳон андозаси даражасига кўтарила бошлади. Олимларимиз илм – фаннинг долзарб соҳаларида тадқиқотлар олиб боришга киришдилар. Тиббиёт ва ижтимоий жараёнларни математик моделлаш, информатика ва ҳисоблаш техникаси, эҳтимоллар назарияси ва математик статистика соҳаларидаги, геологик жараёнларнинг қонуниятлари, молекуларгенетик, ген – хужайра соҳасидаги, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, пахта селекциячилигидаги, моддаларнинг комплекс физикавий – кимёвий хоссаларини ўрганиш билан боғлиқ, энергиянинг ноанъанавий турларини яратиш – Қуёш энергиясини комплекс ва самарали суратда бошқа турдаги энергияга айлантириш борасидаги тадқиқотлар ана шулар жумласидандир.