Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг 2017 йил 30 июнь куни бўлиб ўтган IV қурултойи қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сонли “Ëшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Қарорига асосан 2001 йил 25 апрель кунидан ўз фаолиятини юритган «Камолот»  ёшлар ижтимоий ҳаракати «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи» этиб қайта ташкил этилди.

Шу йилдан бошлаб институтимизда ҳам 2001 йилдан фаолият юритган «Камолот» ЁИҲнинг бошланғич ташкилоти Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти этиб қайта ташкил этилди. Унинг етакчиси этиб А.А.Насиров сайланди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи жисмонан соғлом, маънан етук ва интеллектуал ривожланган, мустақил фикрлайдиган ёш авлодни шакллантириш, ёшларни ташқи таҳдидлар ва “оммавий маданият”нинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш, ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга ҳар томонлама кўмаклашиш ва шарт-шароитларни яратиш мақсадида жисмоний шахслар томонидан иттифоқ ташкилий-ҳуқуқий шаклида тузилган, Ўзбекистон ёшларини бирлаштирувчи нодавлат нотижорат ташкилотидир.

Иттифоқнинг асосий мақсади ёшларни мамлакатда амалга оширилаётган демократик, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, жамиятда тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонни жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари қаторига кириши жараёнларига жалб қилиш ҳамда ёш авлоднинг ҳуқуқлари, еркинликлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлаш, йигит-қизларнинг маънавий ва касбий савиясини юксалтириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашишдан иборат.

Ҳозирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент педиатрия тиббиёт институтидаги бошланғич ташкилоти етакчиси – институт ректорининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида Тери-таносил касалликлари, болалар тери-таносил касалликлари ва ОИТС кафедрасининг ассистенти Х.А. Абидов ишламоқда.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент педиатрия тиббиёт институтидаги бошланғич ташкилоти ўз таркибида 5000 дан ортиқ талабаларни бирлаштирган ҳолда қуйидаги 14 йўналиш бўйича фаолият юритиб келмоқда:

  1. Фаол ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш йўналиши
  2. Ташаббус ва ёшлар тадбиркорлиги йўналиши
  3. Таълим жараёни сифатини мониторинг қилиш йўналиши
  4. Муддатли харбий хизматни ўтаб, ўқишга қабул қилинган талабалар билан ишлаш йўналиши
  5. Маънавий ва маърифий ишлар ва ёшлар туризми йўналиши
  6. Спорт, саломатлик йўналиши
  7. Ижтимоий химояга мухтож ва имконияти чекланган талабалар билан ишлаш йўналиши
  8. Ташкилий назорат ва кадрлар йўналиши
  9. Талабалар мурожаатлари билан ишлаш йўналиши
  10. Ëшлар медиа гурухи
  11. Бошланғич ташкилотнинг мехнат жамоаси
  12. Бошланғич ташкилотнинг факультетлардаги кенгашлари
  13. Бошланғич ташкилотнинг гуруҳлардаги жамоаси
  14. Бошланғич ташкилотнинг Талабалар турар жойларидаги жамоаси

Тошкент педиатрия тиббиёт институтида Ёшлар етакчиси сифатида фаолият юритган шахслар

1996 – 2001 yy.

Asomov Maxmud Sunnatullayevich

1976 yilda tug‘ilgan, o‘zbek. Toshkent pediatriya tibbiyot institutini 2000 yilda bitirib “Odam anatomiyasi” kafedrasida faoliyat yuritgan. 1996 yildan boshlab 2001 yilgacha institutda tashkil etilgan O‘zbekiston Yoshlarning “Kamolot” jamg‘armasining institutdagi boshlang‘ich tashkiloti yetakchisi bo‘lgan.

Асомов Махмуд Суннатуллаевич
1976 йилда туғилган, ўзбек. Тошкент педиатрия тиббиёт институтини 2000 йилда битириб “Одам анатомияси” кафедрасида фаолият юритган. 1996 йилдан бошлаб 2001 йилгача институтда ташкил этилган Ўзбекистон Ёшларнинг “Камолот” жамғармасининг институтдаги бошланғич ташкилоти етакчиси бўлган.
Зуфаров Дилмурод Рихсибаевич
1982 йилда туғилган, ўзбек. 2007 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтини битирган ва ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритмоқда. 2001 – 2003 ва 2006 – 2007 йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий харакатининг институтдаги бошланғич ташкилоти етакчиси бўлган.
Имомов Собир Тўрақулович
1975 йилда туғилган, ўзбек. 1998 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтини битирган ва “Оператив хирургия ва топографик анатомия” кафедрасида фаолият юритган. 2003 – 2006 ва 2007 – 2012 йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий харакатининг институтдаги бошланғич ташкилоти етакчиси бўлган.
Насиров Абдулазиз Ахматуллаевич
1986 йилда туғилган, ўзбек. 2015 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтини битирган ва ҳозирда Ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда “Психиатрия, наркология ва болалар психиатрияси, тиббий психология ва психотерапия” кафедрасида фаолият юритмоқда. 2012 – 2017 йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий харакатининг институтдаги бошланғич ташкилоти етакчиси, 2017 – 2019 йилларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг институтдаги бошланғич ташкилоти етакчиси бўлган.
Абидов Хасанходжа Алишерович
1994 йилда туғилган, ўзбек. 2018 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтини битирган ва ҳозирда “Тери-таносил касалликлар, болалар тери-таносил касалликлари ва ОИТС” кафедрасида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги “Ёшлар Парламенти” депутати сифатида фаолият юритмоқда. 2019 йилдан хозирга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг институтдаги бошланғич ташкилоти етакчиси – институт ректорининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси.